Главная » SHERLAR / ШЕРЛАР/ СМС СТИХИ » Zamonaviy O'zbekfilimiga she'r

Zamonaviy O'zbekfilimiga she'r

«Замонавий Ўзбекфильмга»

Дублаж қилиш оддий чупчак,
Биз чемпион бўламиз!.
Кино олиш кўп машаққат,
Танқидни зур қиламиз.
Мен шукрки қирқ йил олдин,
Бешта кино олганмиз.
Юз бор қўйиб хар каналдан,
Жонга тегиб кетганмиз.
Хайриятки ҳиндлар бордир,
Сериалларчи нонимиз.
Дублаж қилиб турмасак,
Чиқиб кетар жонимиз.
Таржимани бизга қўйинг,
Ёпиштириб ташлаймиз.
«Титаникдек» киноларни,
Орзу қилманг олмаймиз.
Бировларни камчилигин,
Сидқидилдан излаймиз.
Чарчаб қолсак хар замонда,
Сақолларни буяймиз.
Унвонларнинг бари бизда,
Сифат ва сон муҳиммас,
Шу соҳада «Ўзбекфилим »
Рекорд қўйса ажабмас.
«Широқ» кутар ўз навбатин,
Навбат кутар «Муқанна».
«Спитамен» хурсинади.
Эҳ, қандайин замона.
Жалолиддин, Темур Малик
Мозийдан садо берар.
Шоҳ Жоҳону, Акбар шоҳлар
Руҳи чирқиллаб турар.
Актёр бўлиш муҳиммас‚
Пули бўлса бўлгани.
Бизга «Канн»лар керакмас‚
Лента бўлса бўлгани.
Бизнинг кино зур кино‚
Бошқа давлат кўрмайди.
Сериаллар омон бўлса‚
«Ўзбекфилим» ўлмайди



«Zamonaviy O'zbekfilimiga she'r»


Всего комментариев: 0
avatar