Главная » SHERLAR / ШЕРЛАР/ СМС СТИХИ » Turmush o'rtog'imga

Turmush o'rtog'imga

Турмуш ўртоғимга

Шаҳло кўзи армонларга тўлган ёрим,
Ғанимларнинг ғийбатидан тўйган ёрим,
Келиб – келиб мен шоирни севган ёрим,
Орзуингдаги тилло занжир бўлар бир кун.

Tилло занжир ой тагида қўлим калта,
Алдаб сени беролмадим бир бор далда.
Керакмас деб шивирлайсан қайта-қайта,
Оллоҳ берган бир тўлим ой, тўлар бир кун.

Tанлаб – танлаб менга кўнгил қўясанми,
Мени кўнглим сўз ошиғи биласанми.
Шоирларнинг тақдирига кўнасанми,
Омад қуши ўнг елкамга қўнар бир кун.

Куйган кўнглим ярим кеча сўз излайди,
Илҳом банди кўкрагимда йўл излайди.
Сўзлар сени севишимга ҳеч кўнмайди,
Сен истаган бахтли кунлар келар бир кун.

Ойлигингиз нега кам деб кўйма ёрим,
Қизим қани йулларимни тўсма ёрим.
Ақлинг бўлса шоирни сен севма ёрим,
Мен истаган бахтли кунлар келар бир кун.



«Turmush o'rtog'imga»


Всего комментариев: 0
avatar