Главная » SHERLAR / ШЕРЛАР/ СМС СТИХИ » Tur ukajon

Tur ukajon

Бу суратга боқиб эзилдим,
Нафратларим ошиб тизилдим,
Сени шундай кунга солганлар,
Ё яҳудий,ё мушрик билдим.

Юзингда нур мисли тўлин ой,
Қиёматда,бўларсан сен бой,
Кўзларимдан ёшларим қалқиб,
Ухлашингни кўрдим ширинтой,

Бу дунёнинг ташвиши қурсин,
Майли,бойлар даврини сурсин,
Ўкинмагин фақир укажон,
Шу кунларинг ёдингда турсин.

Кунлар келар турмуш ҳаётинг,
Яхшиланар йўлинг баётинг,
Ёдда сақла фақирлигингни,
Бойиб кетса ҳаттоки отинг.

Жажжи жонинг қийнабсан укам,
Ҳатто кўйлак киймабсан укам,
Ёш боллардай ўйин не билмай..,
Тириклик деб чарчабсан укам.

Ота онанг боқаман дея,
Хизматида оқаман дея,
Шу кўйларга тушибсан укам,
Кўзларига ёқаман дея,

Қорнинг очдир талқон тотгандай,
Холинг ҳароб биров отгандай,
Кўкка боқиб ширин туш кўриб,
Ухлаябсан юмшоқ ётгандай.

Сени кўриб мен нолиб кетай,
Машинамга чиқ ,солиб кетай,
Уйимдан жой берайин сенга,
Тур укажон:Юр олиб кетай.



«Tur ukajon»


Всего комментариев: 0
avatar