Главная » SHERLAR / ШЕРЛАР/ СМС СТИХИ » Olloh men bilan bo'lsa bo'lgani

Olloh men bilan bo'lsa bo'lgani

Оллоҳ мен билан бўлса бўлгани,
Tақдир ҳазилидан асло қўрқмайман.
Шум рақибларнинг ҳийлаларида,
Оёғим остида, писанд қилмайман.

Оллоҳ мен билан бўлса бўлгани,
Олдинга шер бўлиб, қадам ташлайман.
Иродам метин, ақлим олмосдур,
Рақиблар ҳолини яна ғашлайман.

Оллоҳ мен билан бўлса бўлгани,
Пешонамда не бўлса аниқ кўраман.
Тарихда ё оддий инсон бўламан,
Ёки, юлдуздек порлаб қоламан.

Оллоҳ мен билан бўлса бўлгани,
Ғийбатлар мен учун дайди бир шамол.
Йулимга ғов солмоқ бўлганлар ,
Мард эркак эмас шарманда, аёл.

Оллоҳ мен билан бўлса бўлгани,
Мени тўхтатолмас ҳеч қандайин куч.
Менинг тафаккурим яратган мерос,
Рақибларимга энг ажойиб ўч.



«Olloh men bilan bo'lsa bo'lgani»


Всего комментариев: 0
avatar