Главная » SHERLAR / ШЕРЛАР/ СМС СТИХИ » O'zbegimning duolari

O'zbegimning duolari

Ўзбегимнинг дуолари

Ўзбегимнинг дуоси сирли,
Илоҳим топгани олтин бўлсин,
Илоҳим топганига уй қилсин,
Илоҳим уй тулдириб туй қилсин.
Ўзбегим тиним нима билмайди,
Тиним билмай топгани олтин бўлади,
Тиним билмай топганига уй қилади,
Тиним билмай уй тулдириб туй қилади.

Ўзбегимнинг дуоси сирли,
Илоҳим серфарзанд бўлсин,
Илоҳим ували-жували бўлсин,
Илоҳим боши туйдан чиқмасин,
Ўзбегим тиним нима билмайди,
Тиним билмай серфарзанд бўлади,
Тиним билмай ували-жували бўлади,
Тиним билмай боши туйдан чиқмайди.

Ўзбегимнинг дуоси сирли,
Илоҳим бобо касбингни унутма,
Илоҳим ота касбингни унутма,
Илоҳим Ватандан йироқ кетма.
Ўзбегим қуним нима билмайди,
Тиним билмай бобо касбин қилади,
Тиним билмай ота касбин қилади,
Жон дилидан ўз Ватанин севади.



«O'zbegimning duolari»


Всего комментариев: 0
avatar