Главная » SHERLAR / ШЕРЛАР/ СМС СТИХИ » Bahor kelishiga

Bahor kelishiga

Боҳор келишига.

Зангор кўйлак кийиб олиб мажнунтол,
Сочларини майда-майда ўрибди.
Боларилар гул жомидан ичиб бол,
Маст бўлишиб қўшиқ айтиб юрибди.

Ҳурлар каби безанибди ўрикла
Кўрган кўзлар қўвноқ порлаб турибди.
Гул ҳидлари мудроқ дилни уйғотар,
Дўстлар бугун мана боҳор келибди.

Қувлашмачоқ ўйнашади саболар,
Эрмак бўлар қизлар сочи уларга.
Талпинади йўлакдагк майсалар,
Сутдек оппоқ ,қордек момиқ қўлларга.

Қалдирғочлар вижирлашиб осмонда,
Қушикларга тўлдиради дунёни.
Мафтун қилар булбулларнинг навоси,
Кутиб олинг дўстлар бугун боҳорни.

Маҳзун кўнгил бугун нечун безовта,
Нигоҳларим излар ўша гўзални.
Уйғонмокда бугун она табиат,
Мен ҳам мана бошлаб қўйдим ғазални.

Ҳаётнинг таърифи.
Бир мучалда тойчок бўласиз,
Икки мучал кучга тўласиз.
Уч мучалда ўйлаб қоласиз,
Тўрт мучалда тўйлаб қоласиз.
Беш мучалда оёқ ёзилар,
Олтинчида зиё сочилар.
Еттинчида дармон кетади,
Саккизини оллоҳ билади.

Ҳаётнинг мазмуни.
Дўст деганим бир куни душман бўлиб чиқади,
Сирларимни ўғирлаб ғанимларга сочади.
Ишонганим ҳар куни ишончимга яшайди,
Ишончимни ўғирлаб жисмим бўлиб яшнайди.
Менга берилган ҳаёт лаҳзанинг бир бўлаги,
Номим қолсин тарихда шу кўнглимнинг тилаги



«Bahor kelishiga»


Всего комментариев: 0
avatar