Главная » SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека » Sevgidan so'z ochmang faqat 2019

Sevgidan so'z ochmang faqat 2019

Севги азоб севги рохат,
Гохи қувонч гохи нафрат,
Севиб олди қалб жарохат, Севгидан сўз очманг фақат.

Ширин хаёлларни суриб,
Куйдим бевафони суйиб,
Холатимни била туриб,
Севгидан сўз очманг фақат.

Билмай суйибман ой қизин, Сўрамади юрак изин, Кўрмиди ё қалбим кўзи, Севгидан сўз очманг фақат.

Бирга кезиб боғлар сайри, Гўёки сиз бўлиб Лайли, Ширин сухбат қурсак майли, Севгидан сўз очманг фақат.

Тақдир устимдан кулдиму, Севгим армоним бўлдику, Сиздан битта илтижо шу, Севгидан сўз очманг фақат.

Янгиламанг дардларимни, Эслаб ўша пайтларимни, Унутманг шу гапларимни, Севгидан сўз очманг фақат.

Вақт барига даво дерлар,
Балки бир кун бахтим кулар, Хозир эмас кўнглим йиғлар, Севгидан сўз очманг фақат.

Абдумуталиб Эргашалиев



«Sevgidan so'z ochmang faqat 2019»


Всего комментариев: 0
avatar
uCoz