Главная » SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека » Sevganing tegib ketsa...

Sevganing tegib ketsa...

Ичинг дардга тўларкан,
Юрак урмай қўяркан,
Ёмон алам қиларкан,
Севганинг тегиб кетса!

Икки дунё тор кўринар,
Хам номус, хам ор кўринар,
Дилга ёмон билинар
Севганинг тегиб кетса!!!

Соғинч бағринг эзаркан,
Минг хил хаёл кезаркан,
Фақат севган сезаркан
Севганинг тегиб кетса!!!

Армон бўлар орзуларинг,
Рғё бўлар туйғуларинг,
Ёддан чиқмас кулгулари
Севганинг тегиб кетса!!!

Бошларинг ғамга тўлар,
Юрак ғамгусор бўлар,
Кўзларинг гох нам бўлар
Севганинг тегиб кетса!!!

Хаёлингдан кетмас хеч,
Ўйлайсан эхртаю кеч,
Чиқмайди ёдингдан хеч
Севганинг тегиб кетса!!!

Тақдирни кўрасан ёмон,
Баъзан бўласан нодон,
Яшамоқ бўлар гумон,
Севганинг тегиб кетса.

Хижронида қон ютасан,
Йўлин гирён кутасан,
Лолу хайрон қоласан
Севганинг тегиб кетса!!!

Хеч нима деёлмас тил,
Фироқлардла қолар дил,
Толеинг экан бу – бил!
Севганинг тегиб кетса!!!

Рашк тирнайди бағрингни,
Алам тирнар қалбингни,
Биров билмас дардингни,
Севганинг тегиб кетса!!!

Ёринг сенга ёт бўлар,
Гунохкор хаёт бўлар,
Насибанг армон бўлар
Севганинг тегиб кетса!!!



«Sevganing tegib ketsa...»


Всего комментариев: 0
avatar
uCoz