Главная » SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека » Сенсиз!

Сенсиз!

Халоватсиз ўтмоқда тунлар,
Бўғзимга тиқилар овозсиз унлар,
Юрагимни қилмоқда пора...
Эй ёр! Сенсиз ўтаётган кунлар...

Сайроқи булбулга ошноман баъзан,
Фиғонимдан хомуш эгилар гуллар.
То бора дилимга солади алам
Эй ёр! Сенсиз ўтаётган кунлар...

Бир кун изларинг сўроқлаб борсам,
Тинибди сой юзида тўлқинлар.
Сокинлик қарига тортибди сойни
Эй ёр! Сенсиз ўтаётган кунлар...

Тақдир экан талпиниб яшамоқ бизга!
Манзил олис, айродир йўллар.
Беаёв нимталар ярим кўнгилни
Эй ёр! Сенсиз ўтаётган кунлар...

Вафоли ёр бўлгин унга сен дилбар,
Кун ўтиб барига кўнар кўнгиллар,
Мен хам бахтли яшайман агар!
Сени бахтли қилса мана шу кунлар!



«Сенсиз!»


Всего комментариев: 0
avatar
uCoz